Хурматли Шухрат Нурматович
Сизни ҳаётингиздаги чинакам баркамоллик палласи - таваллуд топган кунингизнинг 50 йиллиги муносабати билан, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Тиббиёт бош бошқармаси ходимлари номидан самимий табриклайман. Сизнинг ғайрат-шижоатга тўла, самарали меҳнат фаолиятингиз кўпчилик учун ибрат ва фидойилик намунаси бўла олади.
Қаерда ва қайси лавозимда ишламанг, ўзингизни ташкилотчилик, ҳар қандай вазифага катта масъулият ва жавобгарлик билан ёндошадиган қатъиятли инсон, ўз касбининг моҳири, ёш кадрларнинг ғамхўр ва меҳрибон устози сифатида намоён этмокдасиз.
Сиз сабот ва матонат билан мақсад сари интилишингиз, юкланган вазифаларни сидқидилдан адо этишга ўта зийраклик билан ёндошишингиз туфайли ниҳоятда нозик ва маъсулиятли хизматда каттаю-кичикнинг ҳурмати ва меҳр муҳаббатини қозондингиз.
Қадрли Шуҳрат Нурматович!
Сизни таваллуд кунингиз билан яна бир бор самимий қутлар эканмиз, Сизга узоқ умр, мустаҳкам соғлик, оила бахти ва фарзанд-у зурриёдлар камолини тилаймиз. Эл-юртимизга хизмат қилиб асло чарчаманг. Ҳамиша меҳнатларингизнинг роҳатини кўринг!
Самимий ҳурмат билан.
Ўзбекистон Республикаси
Президенти Администрацияси
ҳузуридаги Тиббиёт бош
бошқармаси бошлиғи